Сирдарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлик субъекти аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.
Ташкилотнинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Янгиер шаҳрида жойлашган «Й-З.Э.» МЧЖга қарашли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш биноси кўздан кечирилган.
Аниқланишича, корхона ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Оқибатда газ таъминоти корхонасига 5 миллиард 25 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.