Уч кун давомида иштирокчилар сунъий интеллект технологиялари билан яқиндан танишиб, ўз бизнеслари учун сунъий интеллектнинг истиқболли имкониятларини тадқиқ қилиш ва янги ғояларни кашф этиш имконига эга бўлди.

«Биз учун ходимларнинг рақамли компетенцияларини ривожлантириш муҳим, шунунгдек, сунъий интеллект бизнес жараёнларимизни сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигини ҳам тушунамиз. School 21 да ташкил этилган таълим интенсивидаги иштирокимиз рақамли трансформациямиз йўлидаги навбатдаги қадам бўлди, негаки бу таълим банкимизнинг бозордаги мавқейини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган СИ воситаларини ўзлаштиришга ёрдам берди», — деди «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Ойбек Вохидов.

school 21, реклама

«Биз School 21 ҳамкорлари учун дастлабки интенсивни ташкил этганимиздан ғоятда хурсандмиз. Бундай таълим формати, яъни мактабнинг барча бир-биридан ўрганадиган peer-to-peer методологиясининг қўлланиши иштирокчиларга ўз билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, шунингдек, иш фаолиятларида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда, ҳақиқий кейслар яратиш имконини берди. Шуни таъкидлаш лозимки, биз янги ҳамкорлик учун доимо очиқмиз ва компанияларнинг рақамли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деди School 21 асосий ижрочи директори Зарина Лухманова.

school 21, реклама

Peer-to-peer методологияси асосида ташкил этилган School 21 интенсиви иштирокчиларга сунъий интеллект ҳақида янги билимларга эга бўлиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини, ижодий фикрлаш ва ноаниқлик шароитида ечим топиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам берди. Курс дастури учта лойиҳани ўз ичига олган бўлиб, улар доирасида GigaChat, Kandinsky, Perplexity ва Gamma каби нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда, prompt-муҳандислик бўйича турли мавзули топшириқлар, воркшоплар ва маҳорат дарслари ўтказилди. Интенсив якунида иштирокчиларнинг якуний лойиҳалари ҳимояси бўлиб ўтди.

«Интенсив курс давомида мен нафақат нейротармоқларга кириш имконига эга бўлиш, балки улардан самарали фойдалана олиш ҳам муҳимлигини англадим. Агар биз сунъий интеллект билан ишлашни ўзлаштирсак, бу вазифаларимизни янада соддалаштиради ва иш жараёнида самарадорликни оширади. Мени, айниқса, GigaChat, Gemini ва AI-Invideo ҳайратда қолдирди. Улар таҳлиллар ва тақдимотлар яратишни сезиларли даражада осонлаштиради. Мактабнинг peer-to-peer методологияси эса мавзуни самарали ўрганишга ва мотивацияни сақлаб қолишга ёрдам берди. Дастлаб янгича ёндашувга мослашиш қийин бўлган бўлса-да, иккинчи кундан мен ҳамма нарса қандай ишлашини тушуна бошладим ва ўқитиш методикасининг аҳамиятини юқори баҳоладим», — деди таълим интенсиви иштирокчиси Улуғбек Муҳаммадиев.

school 21, реклама

Таълим дастурлари ва School 21 билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотга Gmail`га ёзиш орқали эга бўлиш мумкин: b.isamiddinova@21-school.uz

Мактаб ҳақида

School 21 — рақамли технологиялар мактаби бўлиб, 18 ёшдан ошган барчага саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиш орқали IТ соҳасида талаб юқори бўлган таълимни бепул эгаллаш имконини беради. Мактабга киришда аввалги билим, иш тажрибаси, дастурлаш қобилияти ёки дипломнинг мавжудлиги аҳамиятга эга эмас. Таълим ҳақиқий бозор эҳтиёжларига йўналтирилган мослашувчан ва муҳим контентга эга бўлган рақамли платформада ўтказилади. Ўқув дастури С тилида тизимли дастурлаш, С++ тилида объектга йўналтирилган дастурлаш, компьютер тармоқлари, алгоритмлар, SQL`да маълумотлар базалари, Java, Python, Golang тилларида амалий дастурлаш, шунингдек, мобил дастурлаш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev ва шу каби бошқа турли йўналишларни ўз ичига олади.

School 21 лойиҳаси Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мактаб ҳақида батафсил маълумотни 21-school.uz ҳаволаси орқали билиб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.