Жиззах вилоятида 2024−2025 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш учун жойларда электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

реклама

Хусусан, ҳудуддаги барча истеъмолчиларга электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2024 йилда таъмирталаб 1406,6 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 447 дона трансформатор пункти, 3 дона 35−110 кВ кучланишли куч трансформатори ва 24 дона 35−110 кВ кучланишли ўчиргич мукаммал таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 1406,6 км электр узатиш тармоқлари, 447 дона трансформатор пункти, 3 дона 35−110 кВ кучланишли куч трансформатори ва 24 дона ўчиргич мукаммал таъмирланди.

реклама

Бундан ташқари, 2024−2025 йил куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида 3309,1 км электр узатиш тармоқлари, 745 дона трансформатор пункти жорий таъмирланиши режалашитирилиб, режага асосан 3309,1 км электр узатиш тармоқлари, 745 дона трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди ҳамда юкланиш билан ишлаётган 9 та трансформатор катта қувватлисига алмаштирилди.

реклама

Куз-қиш мавсумида авария ҳолатларини тезкорлик билан бартараф қилиш мақсадида барча шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналаридаги 509 нафардан зиёд ходимлар таркибида жами 100 та тезкор бригада, 100 та автомашина ва 33 та махсус автомашина шай ҳолатга келтирилган.

Шу билан бир қаторда, вилоятда мавсум учун зарур жиҳозлар эҳтиёжини тезкор қоплаш мақсадида 24 та трансформатор, 45 тонна трансформатор мойи, 20 километр кабель ва 200 дан ортиқ бетон-таянч устун захираси яратилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.