Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган янги таркибдаги биринчи мажлисида аввалги 12 та қўмита ўрнига янгиланган 10 та қўмита тузилиб, 9 тасининг раис сайланди.

Қўмиталар сонининг қисқаришига меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар, шунингдек, халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларини бирлаштириш орқали эришилди.

Аввалроқ палата спикери Нуриддин Исмоилов ва унинг ўринбосарлари Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимовлар сайлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янги комиссиялар рўйхати

қонунчилик палатаси

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси — раис Шарофиддин Назаров;

қонунчилик палатаси

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси — раис Гулрух Агзамова;

қонунчилик палатаси

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — раис Илҳом Абдуллаев;

қонунчилик палатаси

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — раис Жаҳонгир Ширинов;

қонунчилик палатаси

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси — раис Бобур Бекмуродов;

қонунчилик палатаси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — раис Равшан Мамутов;

қонунчилик палатаси

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси — раис Нодир Жумаев;

қонунчилик палатаси

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси — раис Улуғбек Шерматов;

қонунчилик палатаси

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — раис Хайрулло Ғаффоров;

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси.