Сиёсат
Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди
19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Амалдаги ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
Президент таклифига биноан Танзила Нарбаева учинчи бор Олий Мажлис Сенати раиси этиб сайланди. Содиқ Сафоев эса унинг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев ўринбосари бўлди.
Сенатда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқиляпти — президент
Шавкат Мирзиёев Сенатда юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрларини билдирди.
«Халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик». Президент — янги депутатларга
Ўзбекистон президенти Қонунчилик палатаси депутатларининг янги таркиби олдида чиқиш қилиб, парламентда муҳокама ва мухолифат бўлиши кераклигини айтди. Бу буюк халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик, деди Шавкат Мирзиёев.
«Ўзбекистон халқининг 30 йиллик орзуси». Президент — кенгашларга ҳокимлар раислиги тақиқлангани ҳақида
Президент ҳоким ва кенгаш раислари ваколатларининг тақсимланишини халқнинг 30 йиллик орзусини ўзида мужассам этган сиёсий ислоҳот, деб атади. Шунингдек, ҳокимларнинг янада кўпроқ ваколатларини кенгашга ўтказиш, туман ва шаҳарларнинг молиявий мустақиллигини ошириш кўзда тутилган.
Президент янгиланган Сенат учун саккизта устувор вазифани эълон қилди
Президент Сенатнинг аввалги таркиби хизматини юқори баҳолади, шунингдек, янги таркиб олдида турган саккизта долзарб вазифани санади. Кенгашларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, ижро органлари фаолияти устидан назорат, коррупцияга қарши курашишда парламент назорати шулар жумласидандир.
Иқтисодиёт
Мулоҳаза: Ўзбекистонда туғилиш даражаси пасаймоқда. Лекин бу чуқур демографик муаммодан далолат эмас
Ўзбекистонда туғилиш даражасининг пасайиши бутун дунёда кузатиладиган тенденциянинг аксини кўрсатмоқда. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур мавзуни таҳлил қилиб, бу борада кўпчиликни қизиқтираётган айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қилди.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Марказий банк қарз олувчилар ва банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритди.
TBC Uzbekistan ўз процессинг марказини ишга туширишини маълум қилди
TBC Uzbekistan асосий инфратузилмага сармоя киритаётгани ва ўз процессинг марказини ишга тушираётганини маълум қилди. Компания экотизим эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган процессинг маркази янги маҳсулотларни бозорга чиқаришни тезлаштириши ва ўзгаришларга мослашувчанликни оширишини кутмоқда.
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар кредит ажратди. Маблағ транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишни қўллаб-қувватлайди.
Жамият
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Нималар ўзгаради?
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунда зўравонлик турлари аниқ белгилаб берилди. Ҳужжат жабрланувчи болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мактабларда зўравонликнинг олдини олиш чораларини кўзда тутади. Батафсил «Газета.uz» шарҳида.
Андижондаги Бобур ҳайкали ўрнида бизнес маркази қурилиши режа қилинмоқда. Муносабатлар
Андижондаги Бобур ҳайкали жойлашган майдон ўрнида бизнес маркази қурилиши, ҳайкал эски шаҳар ҳудудига кўчирилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик буни кўприк қурилиши сабабли майдон ёпиқ кўринишга келиб қолиши билан изоҳлади. Лойиҳа илмий кенгаш вакиллари ҳамда бобуршунослар билан келишилган. Муносабатлар.
Тошкентда 3 кишини Англияга ишлашга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди
Бош прокуратура департаменти Тошкент шаҳрида уч кишини Англияга ишга юборишини айтиб, 12 минг доллар олаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қорақалпоғистон ва Бухорода имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиларига жиноят иши очилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким ёрдамчиси 33 кишига 1 млрд 88 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, уларни ўзлаштирган. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ҳам ҳоким ёрдамчиси 26 кишига чиқарилган 821 млн сўм кредитни талон-торож қилди. Уларга жиноят иши очилди.
«Тошкентда ўқувчилар орасида синтетик наркотик истеъмол қилиш кўпайяпти» — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари
Ўзбекистонда ёшларнинг наркоманияга ружу қўйиши бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда. Пойтахтда, шунингдек, ўқувчилар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти. «Буни инкор қилиб бўлмайди», — деди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова.
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг оқибатида 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.
Нарзулло Обломурадов аграр университетга ректор бўлди
Шу вақтгача Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори бўлиб ишлаган Нарзулло Обломурадов мазкур олийгоҳга ректор бўлди.
Тошкентда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши жароҳатланди
Чилонзор туманида Lacetti автомобили 171-сонли автобус билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида машинада бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган, автобусда бўлган 3 нафар йўловчига жароҳат етмаган.
АҚШда ўзбекистонлик талабалар сони 1200 нафардан ошди
2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди. Халқаро таълим институти ҳисоботида айтилишича, уларнинг ярмидан кўпи бакалавриат талабалари ҳисобланади.
Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон, робототехника ва келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади
Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади. Ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида «Жасорат мактаби» фаолияти йўлга қўйилади.
Бобур ҳайкалини кўчириш учун илмий-эксперт кенгаши хулосасини олиш зарур — Маданий мерос агентлиги
Маданий мерос агентлиги тегишли ташкилотлар ҳудудий бошқармасига Андижондаги Бобур ҳайкалини шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш юзасидан мурожаат қилганини билдирди. Агентликнинг таъкидлашича, уларга бу каби масалалар бўйича илмий-эксперт кенгаши хулосасини олиш зарурлиги тушунтирилган.
«Тошкент-Бойсун» автойўли қурилиши буюртмасини олишда ёрдам бериш учун $50 минг талаб қилган шахс ушланди
ДХХ «Тошкент-Бойсун» автомобиль йўли қурилиши бўйича шартномани олиб беришда ёрдам бериш учун 50 минг доллар талаб қилган компания раҳбарини қўлга олди. Қиймати 500 минг доллар бўлган тендерда дастлаб хорижий компания ғолиб чиққан.
Спорт
ЖЧ-2026 саралаши: КХДР — Ўзбекистон учрашуви превьюси
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказади. Терма жамоа 2015 йилдан буён Шимолий Кореяга ютқазмаган ва бўлажак учрашувда ҳам уч очко олиш ниятида. КХДР бош мураббийи эса жамоасининг Ўзбекистонга қарши «махсус стратегияси» борлигини таъкидлади.
ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон яна КХДРни мағлуб этди (видео)
Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралашининг олтинчи турида КХДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол Аббосбек Файзуллаев томонидан киритилган бўлса, дарвозабон Ўткир Юсупов яна пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).
Жаҳон
Трамп АҚШдаги оммавий депортацияларда ҳарбийлардан фойдаланмоқчи
Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этиш ва миграцияга қарши курашиш учун ҳарбийлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У «депортация қилишда энг йирик операцияни ўтказиш учун федерал ва штат даражасидаги барча ваколатлардан фойдаланмоқчи» экани айтилади.
«Ҳизбуллоҳ» Тель-Авивга ракета учирди, Исроил Ливан пойтахтига зарба берди
«Ҳизбуллоҳ»нинг Исроил пойтахти Тель-Авивга йўллаган ракета зарбаси оқибатида беш киши жароҳатланди. Шфарам шаҳрида уч қаватли турар жой биносига ракета тушиб, 41 ёшли аёл ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди. Ўз навбатида, Исроилнинг Ливан пойтахтига берган зарбалари туфайли 5 киши ҳалок бўлди.
Абхазия президенти мухолифат босими остида истеъфога чиқди
Россия билан инвестиция битимига қарши намойишлардан сўнг Абхазия президенти Аслан Бжания «барқарорлик ва конституциявий тартибни сақлаш мақсадида» истеъфога чиқди. Шунингдек, ҳукумат раҳбари ҳам лавозимидан кетади. Энди президент вазифасини вице-президент Бадра Гунба бажариб туради.
Деҳлини заҳарли смог қоплади, ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етди
Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши юқори даражага етди, шаҳарни заҳарли смог қоплади. Зарарли моддалар концентрацияси ЖССТ тавсияларидан 50 баравар ошди. Мегаполисда мактаблар ва қурилиш майдонлари ёпилди, юк машиналарининг кириши тақиқланди ва аҳоли кўчага камроқ чиқишга чақирилди.
Зеленский Украина учун «матонат режаси»нинг моҳиятини тушунтирди
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушнинг 1000-кунида мамлакат учун «матонат режаси»ни тақдим этди. У фронт, қурол-яроғ, энергетика, инсон капитали ва маданият каби йўналишларни қамраб олган 10 банддан иборат.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!