Тошкент шаҳри Учтепа туманида Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура департаменти ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро С.У. 3 кишини танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориш ва виза олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

У хизмати эвазига 12 000 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.