Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар қилди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманида жойлашган «К.И.» МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.