Тошкент шаҳри Чилонзор туманида енгил машина ва автобус ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни соат 06:40 атрофида Бунёдкор-Қатортол 2 кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.
Ҳайдовчи Қ.М. бошқарувида бўлган 171-cонли йўловчи автобус 2-даражали йўли бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Lacetti ҳайдовчиси М.Ш. асосий йўлда светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб келаётган автобусга йўл бермасдан унинг йўлига чиқиб кетган ва тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида енгил машинадаги 66 ёшли йўловчи Д.М.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Компаниянинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, автобусда 3 нафар йўловчи бўлган, уларга жароҳат етмаган.
Иккала транспорт воситаси ҳам техник шикастланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.