Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиш масаласи кўрилмоқда, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Йиғилишда давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини, бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслигини қайд этди.

У шу боис укумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши кераклигини, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, бош вазир зарурлигини таъкидлади.

Президент бу масалани атрофлича ўйлаб, бош вазир лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

«Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мирзиёев ушбу номзод бугун ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирди.

Суратда чап томонда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, ўнгда Президент администрацияси.Суратда чап томонда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, ўнгда Президент администрацияси.

Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) 2016 йил декабрь ойида Ўзбекистон ҳукуматига раҳбар бўлган эди. 10 йилдан ортиқ муддат — 2002 йил майдан 2012 йил августгача бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган. Бунга параллел равишда 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

2016 йилнинг сентябрь ойида мамлакатга янги президент сайланганидан кейин Абдулла Арипов ҳукуматга бош вазир ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари сифатида қайтди.

2019−2020 йиллардаги депутатлик сайловларидан сўнг Арипов яна бош вазир этиб тасдиқланган.