Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ташкилотнинг ҳудудий бўлими ва «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Y.Z. МЧЖ масъул шахслари ушланган. Аниқланишича, улар ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.