Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон ҳукумати аъзолигига номзодлар маъқулланди ва тайинланди. Барча вазирлар ўз жойида қолди

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукумат аъзолигига 24 нафар номзодларни маъқуллади (тўлиқ рўйхат). Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.


дайжест

«Ўзбекистон шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор». Алишер Қодиров — президент ҳақида

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон шу даражага келишида Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент сиёсий иродаси билан Ўзбекистон дунё миқёсида ишончли ҳамкор сифатида танилган.


дайжест

Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди. Давлатлар дипломатик муносабатларни 2006 йилда ўрнатган.


дайжест

Президент 2025 йил нега «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт» йили деб номланганига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб номланишига изоҳ берди. «Йилни шунга бағишлаб, қонунларни чархлаб, ишларни саранжом қилиб оламиз. Ҳар бир қарор, фармонни яшилликка олиб борсак, яхши бўлади», деди у.


дайжест

«Бизнинг икки таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият» — президент

Президент ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. «Бизнинг иккита ўқ томиримиз, таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият. Маънавий буюк халқ — иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», — деди у. Мирзиёев сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этишини ҳам айтди.


Иқтисодиёт

дайжест

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.


дайжест

Президент Самарқанд вилоятини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.


дайжест

Тошкентдаги International меҳмонхонаси 26 млн долларга сотилди

Давактив International меҳмонхонаси хусусийлаштирилганини маълум қилди. Уни 26 млн доллар эвазига Smart Fast Stroy қурилиш компанияси сотиб олди.


дайжест

Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонаси 20 млн долларга хусусийлаштирилди

Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.


дайжест

2025 йилда илк бор Тошкентда М360 Евроосиё саммити ўтказилади

М360 Евроосиё саммити илк бор 2025 йилнинг 20−21 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу телекоммуникация ва рақамли технологияларга бағишланган йирик минтақавий тадбирлардан биридир. Ҳамкорлар Рақамли технологиялар вазирлиги ва Beeline Uzbekistan бўлади.


дайжест

Октябрь ойида Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон октябрь ойида 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми $6,6 млрддан ошди. 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $54,36 миллиардни ташкил этди.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда газ назорати ва тўлови учун илова ишга туширилди

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ ҳисоби ва тўлови учун Hudud Gaz Ta’minot иловасини тақдим этди. Хизмат ёрдамида фойдаланувчилар газ сарфини кузатиш, ҳисобни тўлдириш ва табиий ва суюлтирилган газ учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Илова тест режимида ишлайди.


дайжест

Қиммат сотилган дорилар сабабли истеъмолчиларга 7 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

Рақобат қўмитаси мамлакатдаги 878 та дорихонада дори воситаларининг нархи оширилганини аниқлади. Жорий йилда 100 мингдан ортиқ ҳолатда харидорлардан 7 млрд сўмдан зиёд маблағ асоссиз олинган.


дайжест

Рақобат қўмитаси интернетдаги фойдаланувчиларни чалғитадиган маҳсулотлар рекламасидан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси интернетда оғир касалликларни самарали даволайди дея тарғиб қилинадиган биологик фаол қўшимчалар, малҳам, дамлама, сув рекламаларининг нотўғри талқинидан огоҳлантирди. Ташкилот рекламага ишониб олган маҳсулотининг фойдасини сезмаган фуқаролардан мурожаатлар тушаётганини ҳам эслатди.


дайжест

Тошкент вилоятида 14 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.


дайжест

АҚШ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди

АҚШ Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлигига 205 минг долларлик лаборатория жиҳозларини топширди. Улар ўсимликларнинг саломатлигини таҳлил қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун хизмат қилади.


Жаҳон

дайжест

Россия Украинага қитъалараро баллистик ракета билан зарба берди

Россия Украинанинг Днепр шаҳрига турли хил ракеталар, жумладан, қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди. Агар маълумот тасдиқланса, бу Россиянинг уруш давомида бундай турдаги ракеталардан биринчи марта фойдаланиши бўлади.


дайжест

АҚШ Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечмоқчи

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзини ҳисобдан чиқаришни режалаштирмоқда. Бу Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қадамларнинг охиргиси» бўлади, деб ёзди Bloomberg. Режа республикачилар эътирозига сабаб бўлди.


дайжест

Гаага суди Нетаньяҳуни ҳибсга олишга ордер берди

Гаагадаги халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер берди. Улар Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар содир қилишда айбланмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!