Сиёсат

дайжест

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. Асосий маълумотлар

Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. «Ҳукуматни чинакам халқ хизматчисига айлантириш, оддий инсонларнинг муаммоларини ҳал этиш — фаолиятимизнинг асосий мезони», — деди у. «Газета.uz» ҳукумат раҳбарининг нутқидаги асосий тезисларни келтиради.


дайжест

«Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент шаҳри транспорт бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Санжар Саттаров «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари в.б. этиб тайинланди. Ташкилотининг аввалги раҳбари Анвар Жўраев устидан суд иши кетмоқда. Шунингдек, Миракбар Икрамов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.


Иқтисодиёт

дайжест

Иссиқхоналарга газ етказиб беришда чекловлар йўқ — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги иссиқхона хўжаликларига газ етказиб беришда чекловлар мавжудлигини рад этди. «Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга», — дейилади хабарда.


дайжест

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда

Октябрь ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўрсаткичи пасайишда давом этиб, 3,6 млрд кубометрга етди (2023 йил октябрь ойига нисбатан 5% кам). Бензин ишлаб чиқариш кетма-кет учинчи ой қисқармоқда. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр қуввати ишлаб чиқариш кўпайди.


дайжест

Ўзбекистон газ экспортини оширмоқда. Импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш қисқармоқда

Йил бошидан буён Ўзбекистонга газ импорти 1,36 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил 10 ойидаги кўрсаткичдан 2,4 баравар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 540,4 млн долларгача (+17,9%) ошди. Ҳукумат аввалроқ 2025 йилда газ экспортини тўхтатиш режасини эълон қилган эди.


Жамият

дайжест

Умра тадбирларини ўтказиш учун лицензия олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

Диний қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қўлга киритган 12 та турфирма рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.


дайжест

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +10…+15, кечалари 0…−3 даража бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Таълим вазири ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилган собиқ депутат Кобул Дусовнинг озодлиги 1 йилга чекланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ўринбосари Фарҳод Боқиев собиқ депутат ва блогер Кобул Дусов устидан судга ариза берди. Биринчи инстанция суди блогерни вазир ўринбосарини ҳақорат қилгани учун 1 йилга озодликдан чеклади.


дайжест

«Ўзбекистонда камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди» — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги мактабларда буллинг ёки безорилик ўқувчиларнинг академик ютуқларига қандай таъсир қилишини ўрганди. Таҳлилларга кўра, камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безориликка гувоҳ бўлган.


дайжест

1 мартдан ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилашга қаратилган фармон имзоланди. Унга кўра, ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади. 30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади. Ҳомиладорлар учун «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (23−24 ноябрь)

Тўққизта кинопремьера, француз фильмлари фестивали, модалар намойиши, спектакллар, BYD фестивали, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Хориждаги фаол ўзбекистонликларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий қилинди

Хорижда яшаб Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида фаол бўлган ватандошларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий этилди. Гувоҳнома олган номзод ва унинг оила аъзоларига мамлакат визаси, айрим давлат хизматлари ва турар жой бўйича рўйхатдан ўтиш масалаларида имтиёзлар берилади.


дайжест

Ички ишлар органлари «коляска», велосипед ва самокатларни ўғриликдан ҳимоялаш учун уларни ўзлари олиб кетиб қолмоқда

Тошкентнинг турли туманларидаги ИИБ ходимлари «ўғриликларнинг олдини олиш мақсадида» подъездлардан болалар аравачаси, велосипедлари ва самокатларини олиб кетмоқда. Жамоатчилик бу ҳаракатларни ижобий баҳоламади.


дайжест

Тошкентда 4 млн донадан ортиқ пиротехника буюмлари йўқ қилинди

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ФВБ қисмида 4 млн 65 минг донадан зиёд салют ва петардалар дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус хандаққа кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.


дайжест

Ўзбекистонда дарахтларни қасддан қуритиш ва ноқонуний ов учун белгиланган жазолар кучайтирилди

Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан дарахтларни қуритиш, уларга шикаст етказиш эндиликда БҲМнинг 75 бараваригача жаримага сабаб бўлади. Электр токи ҳамда портловчи ва кимёвий моддалар билан ов қилганлар эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.


дайжест

ДХХ 4 кишини Буюк Британияга ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

Наманганлик шахс 4 нафар самарқандлик фуқарони мансабдор танишлари орқали Буюк Британияга ишлаш учун юборишга келишган. У бунинг учун 12 минг доллар олган вақтида ушланди. Унинг устидан тергов ишлари кетмоқда.


дайжест

Ўзбекистон жиноят содир этган болалар учун озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини жорий этишни режалаштирмоқда

Жаҳон болалар куни муносабати билан ЮНИСЕФ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва болалар омбудсмани озодликдан маҳрум этиш ўрнига маслаҳат, воситачилик ва қўллаб-қувватлаш каби болаларга мўлжалланган муқобил судлов чораларини жорий этишга чақирди.


Жаҳон

дайжест

Германия канцлери Олаф Шольц иккинчи муддатга сайланмоқчи, унинг потенциал рақиби номзодини қўйишдан бош тортди

Германия мудофаа вазири Борис Писториус бўлажак сайловларда Социал-демократик партиядан канцлерликка номзодини кўрсатишдан бош тортди ва амалдаги канцлер Олаф Шольцни қўллаб-қувватлади. Партия аъзолари аввалроқ Писториусни ўз номзодини кўрсатишга чақирганди.


дайжест

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 2022 йилги сайловларда мағлубиятга учрагач, давлат тўнтаришига уринганликда гумон қилинмоқда. Яна 36 нафар шахсга, жумладан, собиқ вазирлар ва истеъфодаги генералларга айблов эълон қилинди. Улар ҳозирги президентни ўлдиришни режа қилган бўлиши мумкин.


дайжест

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилмоқчи

Россия йил охиригача бензин экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилишни режалаштирмоқда. Яқинда Энергетика вазирлиги экспорт чекловларини олиб ташлаш мумкинлиги, чунки нархлар ва бозордаги вазият барқарор эканини билдирганди.


дайжест

Қирғизистонда 2025 йил июлдан электрон сигаретлар тақиқланади

Қирғизистон президенти мамлакатга электрон сигаретларни олиб кириш, сотиш ва чекишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 1 июлдан кучга киради. Тартибни бузиш жисмоний шахслар учун 115 доллар (жорий курс) жарима солишга сабаб бўлади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!