Хабар янгиланди.

Қўшимча 1: Соат 23:05 да маълумот Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.

Қўшимча 2: Якшанба куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов Абдусалом Азизов «президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилганини» хабар қилди.

Ўзбекистон президенти фармони билан Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ихтиёрига ўтказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси хабар берди.

У 2019 йил февралидан бери ДХХга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёр эканини таъкидлади, деди манба.