Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz»га манба хабар берди.
Абдусалом Азизов (1960 йилда туғилган) 2019 йил февралидан бери ДХХ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Бундан олдин у 2017 йил сентябридан Мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилган.
У 2002 йилдан 2006 йилгача «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарган. 2006 йил сентябрдан 2008 йил ноябргача «Ўзнефтмаҳсулот» («Ўзбекнефтгаз» шўба корхонаси) компаниясига раҳбарлик қилган. 2008 йил ноябрида Ички ишлар вазирлигига қайтиб, шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йил декабридан 2009 йил декабригача эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2009−2017 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган.
ДХХнинг янги раиси этиб Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди.