23 ноябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 13:33 да рўй берган. Унинг координаталари: 39,5 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 5,3. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 290 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида — 2−3 балл, 98 км;
  • Андижон вилоятида — 2 балл, 151 км;
  • Наманган вилоятида — 2 балл, 167 км;
  • Тошкент шаҳрида — 2 балл, 290 км.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилоятида ҳам сезилган. Ўзбекистон жанубида 2 балли зилзила қайд этилган.