Шуҳрат Мусожонович Ибрагимов Ўзбекистон бош вазирининг янги ёрдамчиси — бош вазир қабулхонаси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Ибрагимов тайинловдан олдин Вазирлар Маҳкамаси котибияти раҳбари ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сарвар Ашуров.Сарвар Ашуров.

У бош вазир ёрдамчиси — бош вазир қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган Сарвар Ғаниевич Ашуровнинг ўрнини эгаллади.

Сарвар Ашуров бундан аввал Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси ҳамда «Камалак» болалар ташкилоти раҳбари лавозимларида ишлаган.