Сиёсат
Комил Алламжоновга нисбатан суиқасдда гумонланаётганлар сони 7 кишига етди
Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётганлар 7 кишига етганини билдирди. Хусусан, улардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Яна бирининг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланди.
Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси алмашди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг ёрдамчиси ва қабулхонаси мудири Сарвар Ашуров лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шуҳрат Ибрагимов эгаллади.
«Барча ижро органини Янги Тошкентга кўчирамиз» — президент
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.
Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
«Адолат» ва Экопартия томонидан ишлаб чиқилган маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Ушбу ташаббус президент томонидан маъқулланганди.
«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди
Акбар Султанов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. У 2021 йил майидан буён раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Султанов мартдан бери уюшма раиси вазифасини бажариб келаётган Фарход Нурмухамедов ўрнини эгаллади.
Иқтисодиёт
Тошкентдаги пулли «парковка»ларни ташкил этиш бўйича аукционда Balcomuz компанияси ғолиб чиқди
Пойтахтда умумий узунлиги 111,6 км бўлган 86 та участкада пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқини берувчи ким ошди савдоси якунланди. Унда бошланғич баҳодан 2 баравар юқори — 120,1 млрд сўм таклиф этган Balcomuz компанияси ғолиб деб топилди. Компания ҳақида нималар маълум?
«Бу худди Top Gear’да ёмонланган автомобиллар импортини тақиқлашдек гап». Тадбиркорлар — қуёш панеллари импорти чекланиши ҳақида
Ўзбекистонда 2025 йилдан BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган корхоналардан қуёш панеллари, инверторлар, аккумляторлар импорт қилиш тақиқланади. Бу президент фармонида кўзда тутилган. «Газета.uz» соҳа экспертлари билан бунинг бозорга таъсири, монополиялар ва импортни тартибга солиш ҳақида суҳбатлашди.
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда бизнес омбудсман хабардор этилади
Президент фармони билан қонунчиликка тадбиркорлар фаолиятини текшириш жараёнида бизнес омбудсманни хабардор қилиш талаби киритилмоқда. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.
Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди
Тошкентдаги 1,83 га майдонга эга Аския бозори мулки ва ҳудуди аукционга чиқарилди. Объектнинг бошланғич қиймати 214,8 миллиард сўмга (тахминан $16,8 млн) баҳоланган. Аввалроқ Яккасарой тумани ҳокимлиги бозор ўрнида меҳмонхона ва савдо маркази қурилишини кўзда тутувчи лойиҳани тақдим этганди.
Қонунчилик палатаси қўмиталари бюджет лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқуллади
Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўмиталар йиғилишларида 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қўмиталар фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди ва концептуал жиҳатдан маъқулланди.
Yandex Uzbekistan Тошкентда Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга туширди
Yandex Go иловасида Lavka тезкор озиқ-овқат етказиб бериш хизматини ишга тушди. Буюртмалар, жумладан, қаҳва, фастфуд, янги сабзавот ва мевалар ошхоналари бўлган учта омбордан етказиб берилади. Lavka 2025 йил охиригача шаҳарда 12 тагача шундай дарксторлар очишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда 2025 йилда 450 мингта машина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
«Ўзавтосаноат» раиси президентга 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 450 минг машина ишлаб чиқариб, экспортни 700 млн долларга етказиш, Жиззахдаги BYD заводининг моделлар қаторини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда 10 та асосий озиқ-овқат маҳсулотининг ҳисоб-китоби юритилади
Президентга олиб кирилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид тақдимотга кўра, 2025 йилда 2 млн гектар майдонга мева-сабзавот ва полиз экинлари экилиб, ҳосиллари мониторинг қилиб борилади. Хусусан, аҳолига бирламчи зарур 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади.
Пахта маҳсулотларини сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйган корхонага чора кўрилди
Рақобат қўмитаси Payariq Claster МЖЧ пахта маҳсулотларини биржага қўймай, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганини аниқлади. Оқибатда нархлар юқори қўлланиб, ёғ, шрот, шелуха каби маҳсулотларда 1,9 млрд сўмлик тавофут юзага келган. Корхона нарх манипуляциясига йўл қўйгани учун жазоланди.
Жамият
Ўзбекистонда 25−30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
Ўзбекистон ҳафта бошида Туркманистон иссиғи ва Қозоғистон совуғи орасида қолиб кетади. Жанубда ҳарорат +24 гача кўтарилади, водий эса туманлар ҳисобига кундузи ҳам совуқ бўлади. Ҳафта охири Каспийдан ёғингарчилик келиб, бутун мамлакатда ҳарорат пасаяди. Шу ҳафта кўп жойларга илк қор тушиши мумкин.
Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ
БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб, БААда ҳибсга олинган уч нафар гумонланувчи Ўзбекистон фуқаролари эканини маълум қилди. Улардан иккитаси 28 ёшда, учинчиси 33 ёшда.
Ҳафтанинг биринчи ярми илиқ, қолгани совуқ бўлади
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафтанинг биринчи ярми илиқ ўтади, ҳарорат кундузи +15…+22 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса нам ҳаво кириб келиши бошланади ва жума куни +10 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда ёмғир ёғиш мумкин.
Қашқадарёда 26 ёшли эркак ўзи, хотини ва 2 ойли чақалоғининг жонига қасд қилди
Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Президент қарори билан эндиликда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади. Ҳужжатга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30−65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
Сурхондарёда танишини уриб ўлдиргач, уни ерга кўмиб қўйган шахс 19,5 йилга қамалди
Шўрчи туманида 40 ёшли эркак пул айирбошлаш билан шуғулланувчи танишининг пулларини ўзлаштириш мақсадида уни уриб, ўлдириб қўйди. Фуқаро жабрланувчининг мурдасини ҳовлисидаги чуқурга кўмиб қўйган. Суд айбланувчини 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Тошкентда Epica ва Spark тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди
Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.
Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади
Таъмирлаш ишлари сабаб Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми 25 декабргача ёпилади.
Ўзбекистонда 10 ой ичида 15,8 минг шахс оиладаги зўравонлик учун жавобгарликка тортилди — Олий суд
Ўзбекистонда 10 ой ичида оиладаги зўравонлик учун 15 мингдан ортиқ одам маъмурий жавобгарликка, 399 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Жаҳон
БААда исроиллик раввин ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Ўзбекистон фуқаролари ўлдирганини гумон қилмоқда
БААда ўтган ҳафта бедарак йўқолган раввин Цви Коган ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Эрон билан алоқадор Ўзбекистон фуқаролари ўлдирган деб гумон қилмоқда. БАА Ички ишлар вазирлиги гумонланувчилар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, аммо улар ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади.
Руминиядаги президент сайловининг биринчи босқичида мустақил номзод етакчилик қилмоқда
Руминияда президентлик сайловининг биринчи босқичида ўта ўнг, ЕИ ва НАТОни танқид қилган мустақил номзод Кэлин Жеоржеску кутилмаганда етакчига айланди. Кейинги ўринни амалдаги бош вазир Марчел Чолаку эгаллади. Иккинчи босқич 8 декабрга белгиланган.
Дунёда ҳар 10 дақиқада бир аёл яқин инсони қўлидан ҳалок бўлади — БМТ
Ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар, ҳар 10 дақиқада ўртача 1 нафар аёл ёки қиз яқин инсони қўлидан ҳалок бўлмоқда. БМТ Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунида (25 ноябрь) шу каби маълумотларни эълон қилди.
Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади — ОАВ
Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади. Лойиҳа 60 кунлик даврни ўз ичига олади, бунда Исроил ҳарбийлари Ливан жанубини тарк этиши, «Ҳизбуллоҳ» ўз оғир қуролларини Литани дарёсининг шимолига ўтказиши керак.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!