Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида автомобилда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 23:58 да ФВБга туманнинг Шўртепа 2-тор кўчасида автомобилда ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 00:03 да етиб бориб, у соат 00:07 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.