25 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевга автомобиль саноатида қилинаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади, хусусан, ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 1 минг 400 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилиб, иқтисодий чоралар натижасида соҳада таннарх 4 фоиз камайган. Экспорт 455 миллион доллар бўлган.

Йиғилишда «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Розуқулов олдиндаги режалар ва вазифалар юзасидан ахборот берди.

«Ўзавтосаноат» раиси Улуғбек Розуқулов.«Ўзавтосаноат» раиси Улуғбек Розуқулов.

Жумладан, келаси йил 450 мингта автомобиль ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Ҳудудий корхоналар билан кооперацияни кучайтириб, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган.

Хусусан, 700 та детални ўзлаштириш бўйича 325 миллион долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Жиззахдаги BYD компанияси билан ҳамкорликдаги электромобиль заводида моделлар қаторини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Ҳозирда у ерда Chazor ва Song Plus Champion каби машиналар ишлаб чиқарилади.

Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш режалаштирилган.

автомобиль саноати, президент, узавтосаноат, улуғбек розуқулов

Давлат раҳбари хитойлик ҳамкорлар билан келишиб, қўшимча қувватларни қуриш, электромобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни изчил ўзлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.