Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми қарийб 1 ойга ёпилиши сабабли Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Аввал хабар берилганидек, Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ишлари доирасида 27 ноябрдан 25 декабргача ушбу манзил автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Шу туфайли қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилади:

  • 16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари — Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали;
  • 22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати — Нукус, Ойбек, Шаҳрисабз кўчалари орқали.

Вазирлик қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.