Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна дипломатик миссиясини якунламоқда, дея хабар берди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида.

26 ноябрь куни вазир элчи билан учрашди. ТИВ раҳбари элчига мамлакатдаги «фидокорона хизматлари учун Ташқи ишлар вазирлиги номидан миннатдорлик билдириб», келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

«Динамик иқтисодий ҳамкорлик, янги инвестициявий лойиҳалар, тадбиркорлар ўртасидаги яқин алоқалар ва мунтазам сиёсий учрашувлар Ўзбекистон-Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда», — деб ёзди у.

Маълумот учун, Агостино Пинна мазкур лавозимга 2020 йилда тайинланган, ўша йил октябрь ойида президентга ишонч ёрлиқларини топширганди.