Тошкентнинг марказида янги бизнес маркази — Тrilliant ишга тушди. Ўзбекистоннинг биринчи А+ Business Park лойиҳаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган бу лойиҳа 125 минг квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, 14 ва 17 қаватли замонавий офис бинолари, 17 қаватли беш юлдузли люкс меҳмонхона, конгресс маркази, кўча дўконлари, ресторанлар ва кафелар билан тўла яшаш ва иш фаолияти учун мукаммал муҳит яратади.
Лойиҳани сингапурлик машҳур архитектура фирмаси DP Architects диққат билан, меҳмондўстлик ва барқарорликни асосий тамойиллар сифатида танлаб, ишлаб чиқди. Тrilliant бутун дунё бўйича офислар учун зарур бўлган барча талабларни тўлиқ қондирадиган тарзда қурилган. Кам харажатли иш юритиш ва юқори технологияли инфратузилма билан ажралиб турадиган Trilliant Ўзбекистонда биринчи LEED Gold сертификатига эга бўлиб, бу унинг барқарорлик борасидаги энг юқори халқаро стандартларга мослигини тасдиқлайди. Кам углерод изи, паст энергия истеъмоли, барқарор ландшафтлар, электромобилларни қувватлаш станциялари, қайта ишлаш тизимлари ва ақлли вентиляция тизимлари — Тrilliant`нинг асосий тамойилларидандир.
Тrilliant, шунингдек, дунё миқёсида танилган InterContentinental Hotel тармоғи билан ҳамкорликда Тошкентда ўзининг биринчи меҳмонхонасини қурди. Ижтимоий зоналар, конгресс маркази, учрашув заллари, спорт ва спа маркази билан жиҳозланган ва InterContentinental томонидан бошқарилаётган меҳмонхона бизнес учрашувлари ҳамда тўй каби махсус тадбирлар учун ажралмас қисмга айланиб бормоқда. Сўнгги технологиялар билан жиҳозланган E’quilibrium Spa and Gym Тошкентнинг энг машҳур спорт комплекси бўлиб, Embar Bar ресторани эса минтақанинг энг оммабоп манзилларидан бирига айланган.
Лойиҳанинг қурилишида М 700/800 бетон, замонавий хавфсизлик тизимлари ва технологияларидан фойдаланилган бўлиб, бу унинг хавфсизлигини максимал даражада таъминлайди. Тrilliant 345 офис бирлиги ва офис эҳтиёжларини қондириш учун 34 дўкондан иборат бўлиб, ҳар қандай ўлчамдаги бизнесни қамраб олади. Халқаро маслаҳатчилар: JLL, TSP, InvestIn ва Securitas томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу лойиҳа Тошкентнинг бизнес дунёсига янгича нафас киритмоқда.
2022 йил декабрида эшикларини очган Тrilliant ҳозирда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Tower 1 ва Tower 2 офисларида Жаҳон Банки, IFC, Mitsubishi Corp, Commerz Bank, Itochu, Abu Dhabi Uzbekistan Invest, BASF каби халқаро компаниялар фаолият олиб бормоқда, тижорат майдонларида эса Beeline, Rolex, Tary by Sandyk ва Majesty каби дунё миқёсидаги таниқли брендлар жойлашган. Барча ҳаридорлар Тrilliant`нинг ижарага бериладиган офисларидан ёки дўконларидан бирини танлаб ёки Тошкентнинг гўзал манзарасига эга офисларидан ё чакана савдо майдонларидан бирини харид қилиб, етакчи компаниялар билан биргаликда ушбу обрўли манзилда жойлаши мумкин. Тrilliant ишбилармонлик дунёсига янги нафас олиб келади ва ноёб имкониятлар тақдим этади.
Instagram: @trilliant.uz
Telegram: t.me/trilliant_uzb
Реклама ҳуқуқлари асосида.