Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги каналга тушиб кетган Damas сувдан олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни соат 20:30 да туман ФВБга Хумдон маҳалласидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига автомобиль тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар йўловчи бўлган. Улар автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.