Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан халқаро террорчилик ташкилотлари сафига кўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди, дея хабар қилди ИИВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши оқибатида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» (ИШИД) халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилди.