16 ёшли йигит Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Чорсу» меҳмонхонаси харобасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди. Хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га тасдиқлади.

Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига воқеа ҳақида хабар 2024 йил 28 ноябрь куни соат тахминан 19:30 ларда келиб тушган.

2008 йилда туғилган марҳум Е.Е.ни вафот этгани ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

«Ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

23 қаватли «Чорсу» меҳмонхонаси 1982 йилда меъмор Владимир Спивак лойиҳаси асосида қурилиб, дастлаб «Москва» деб номланган.

Тошкентда 2025 йилда Чорсу майдонини қайта қуриш ишлари бошланади. Меҳмонхона нисбатан қисқа муддат фаолият кўрсатган. 2000 йилларнинг бошида «Чорсу» меҳмонхона мажмуаси қайта қуриш учун ёпилган — Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2002 йил кузида қабул қилинган. 2005 йилда мазкур қарор ўз кучини йўқотган деб топилган. Туркиянинг «Эмсаш» фирмаси иштирокидаги қайта қуриш лойиҳаси амалга ошмай қолган. 2010, 2016, 2018 ва 2022 йиллардаги кейинги уринишлар ҳам шундай бўлган — меҳмонхона мажмуасига Жанубий Корея, Япония, Туркия ва БАА инвесторлари қизиқиш билдирган.

2025 йилда Чорсу майдонини қайта қуриш ишлари бошланади. Лойиҳа меҳмонхонани бузиш ва унинг ўрнига янги 29 қаватли меҳмонхона, шунингдек, бизнес маркази ҳамда турар-жой бинолари қуришни назарда тутади. Лойиҳанинг қиймати 170 миллион доллар деб баҳоланмоқда. Уни Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси ишлаб чиққан.