SuperApp — бу ҳаётнинг турли соҳаларида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган ҳар хил маҳсулот ва хизматларни бирлаштирувчи кўп функцияли илова. Мазкур формат барча керакли хизматларни ягона интерфейсда олиш имконини беради.

Бизнес учун янги имкониятлар

Click ҳар қандай миқёсдаги бизнес учун Click SuperApp платформасида шахсий мини-иловалар очиш имконини беради. Мазкур платформа карталари аллақачон боғланган 18 миллион нафар рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни тақдим этиши сабабли бизнес учун жуда манфаатлидир. Алоҳида илова учун бу каби миқдордаги фойдаланувчиларни жалб қилиш кўп йил ва катта маблағ талаб қилган бўлар эди.

Бизнес интеграциясини осонлаштириш учун Click тайёр ҳамкорлар ечимларини таклиф қилади, улар ёрдамида мини-иловаларни кўп маблағ сарфламаган ҳолда яратиш мумкин.  

Илк иловалар Click SuperApp’да аллақачон мавжуд — бу йил фойдаланувчилар таом ва гулларни етказиб бериш, шунингдек, повербанкларни ижарага олиш каби имкониятларни қўлга киритди. Ушбу модель талабгир бўлиб чиқди — одамлар кўплаб иловаларни юклаб олишни, ҳар бирида рўйхатдан ўтишни ва карталарни боғлашни хоҳламайди, айниқса, бу янги хизмат бўлса. Click’да фойдаланувчи кераксиз қадамларсиз хизматдан тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, Click офлайн жойларда тўлов имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Бугуннинг ўзида Click SuperApp иловаси орқали Тez QR терминалларида QR-код ёрдамида тўловларни амалга ошириш мумкин. 

Click ўз ҳамкорлари учун QR орқали тўлов муаммосини ҳал қиладиган Click Sado устунларини яратди. Одатда, тўлов иловалари орқали QR-код билан тўловни амалга оширишда сотувчи ўз телефонини олиб, келиб тушишини текшириши, харидор смартфони экранига қараши ёки тўлов амалга ошганини тасдиқлаш учун қўнғироқ қилиши керак бўлади. Янги қурилма бу муаммога барҳам беради. Сотувчи тўлов амалга ошган-ошмаганини текшириши шарт эмас – муваффақиятли транзаксия вақтида терминал махсус сигнал орқали тўлов ҳақида хабар бериб, суммани айтади. 

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун хизмат

Click Business`нинг навбатдаги янгиликларидан бири якка тартибдаги тадбиркорларга қаратилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 миллиондан ортиқ киши якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга. Click’да бир дақиқадан кам вақт ичида профилни рўйхатдан ўтказиш ва кейин QR-код ёрдамида алоҳида ҳамёнга мижозлардан тўловларни қабул қилишни бошлаш мумкин. Маблағ ҳамёнга шу ондаёқ бориб тушади ва ундан бирданига фойдаланиш, масалан, ҳамёндан тўлаш ёки Click’а боғланган бошқа карталарга пул ўтказиш мумкин. Шахсий кабинетда тўловлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотлар қулай форматда тақдим этилган, бу эса, ўз навбатида, молияни самарали бошқаришга ёрдам беради.

Фойдаланувчилар учун янги ечимлар

Click ўзининг янгиланган Click Premium обунасида манфаатли шартларни таклиф қилди.

Обуна нархи 35 000 сўмга тушди ва унга Uzcard ва Humo карталари ўртасида ойига 8 миллион сўмгача бепул ўтказмалар, премиум қўллаб-қувватлаш, кўпайтирилган кешбэк ва тўловлар тарихини қулай форматда кузатиб бориш каби имкониятлар киради.

Шунингдек, фойдаланувчилар Click Travel саёҳатни режалаштириш платформасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Хизмат маанфаатли чегирмаларни топиш, тайёр турларни харид қилиш, меҳмонхоналар ва авиачипталарни банд қилиш, шунингдек, суғурта қилиш имконини беради. Илова БАА, Миср ва бошқа мамлакатлардаги машҳур курортларга саёҳатларни таклиф этади.

Маросимда тақдим этилган яна бир хизмат — бу бутун оила учун контентга эга бўлган Click TV платформаси. Фойдаланувчилар ҳар бир оила аъзоси учун шахсий тавсиялар, жумладан, болалар контентини олиш учун алоҳида профилларни созлашлари мумкин. Платформада 150 та телеканал (мусиқа, спорт, кўнгилочар), шунингдек, кўрсатувлар, сериаллар ва фильмларни, жумладан, ўзбек тилида ҳам томоша қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.