2 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) томонлар конференциясининг 16-сессияси (COP16) бошланди, дея хабар бермоқда унда қатнашаётган «Газета.uz» мухбири.

«Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз» шиори остидаги тадбирда 196 мамлакат, хусусан, Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи экспертлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

COP16 доирасида давлат раҳбарлари, вазирлар, мутахассислар ва хусусий секторлар вакиллари глобал ва минтақавий даражада чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратади.

Тадбирда Ўзбекистондан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодиржон Турғуновлар қатнашмоқда.

Конференция давомида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

UNCCD маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёнинг 40 фоизга яқин ери деградацияга учраган, бу 3,2 млрд инсонга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Қурғоқчилик даражаси 2000 йилдан буён 29 фоизга ошган ва 2050 йилга келиб дунё аҳолисининг 4/3 қисми ушбу муаммога дучор бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳар йили камида 100 млн гектар соғлом, унумдор ерлар йўқотилмоқда. Қурғоқчиликдан азият чекаётганларнинг 85 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Агар вазият шундай давом этса, 2030 йилгача ер деградациясидан холи дунёга эришиш учун 1,5 млрд гектар ерни қайта тиклаш керак бўлади.

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

Конференция доирасида ҳар бир давлатнинг алоҳида павильонлари ташкил этилган бўлиб, у ерда Ўзбекистон учун ҳам жой ажратилган.

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

cop16, unccd, ар-риёд, бмт, чўлланиш, экология, қурғоқчилик

Конференция 13 декабрга қадар давом этади.

Маълумот учун, БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси (UNCCD) 1992 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Ер саммитида ишлаб чиқилган учта конвенциядан биридир. БМТ бош ассамблеяси конвенцияни 1994 йилда таъсис этган.

У атроф-муҳит ва ривожланишни ердан барқарор фойдаланиш билан боғлайдиган ягона қонуний кучга эга халқаро шартномадир. UNCCD`нинг 197 томони (чўлланишдан жабрланган 169 томон) ер унумдорлигини сақлаш ва тиклаш ҳамда энг заиф экотизимлар жойлашган қурғоқчил, ярим қурғоқчил ва қуруқ субнам ҳудудларда қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш учун биргаликда ишлайди.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 13−17 ноябрь кунлари БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясига мезбонлик қилганди.