Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга яшил мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун 9 млн евро грант ажратади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида тегишли келишув 3 декабрькуни бошланган «Ўзбекистонда „яшил“ ва иқлим ўзгаришига мослашувчан ҳудуд ва шаҳарларни барпо этиш» мавзусидаги Ўзбекистон ҳудудий ривожланиш форуми доирасида имзоланган.
Аввалроқ Ўзбекистон Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)дан «яшил» саноатлаштиришда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида яна 3 млн евро миқдорида грант олиши маълум бўлганди. 2023 йилда жамият Ўзбекистонда «яшил» саноатлаштириш бўйича хусусий сектор салоҳиятини ошириш ҳамда иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлашув лойиҳасини амалга ошириш учун ҳам қиймати 9 млн евролик грант маблағ ажратган.