«Ўзтемирйўлйўловчи» 3 декабрдан Тошкент ва Хўжакентни боғлаш учун яна бир тезюрар электропоезд қўйилишини маълум қилди.

Хабарга кўра, «тез, қулай ҳамда замонавий жиҳозларга эга» электропоезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 7201-сонли — Тошкент-06:18 — Хўжакент-07:42
  • 7202-сонли — Хўжакент-08:02 — Тошкент-09:17
  • 7203-сонли — Тошкент-12:53 — Хўжакент-14:03
  • 7204-сонли — Хўжакент-14:33 — Тошкент-15:48
  • 7205-сонли — Тошкент-18:10 — Хўжакент-19:20
  • 7206-сонли — Хўжакент-19:45 — Тошкент-21:03

Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи 20 000 сўм, болалар учун эса 11 500 сўм этиб белгиланди.

поезд қатнови, тошкент-хўжакент, ўзтемирйўлйўловчи, хўжакент

Одатдаги жадвал асосида қатнаб келаётган электропоездларнинг қатнов вақтлари ўз ўрнида қолади ва жадвал асосида қатновларини давом эттиради.


поезд қатнови, тошкент-хўжакент, ўзтемирйўлйўловчи, хўжакент