Президент администрациясида (ПА) қатор янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.
Русланбек Қуролтайевич Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Абдусалом Абдумавланович Азизов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сухроб Джўрақулович Юсупов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Адхам Муратович Турдиев президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.