Сиёсат
Абдусалом Азизов президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. ДХХнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов эса унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб белгиланди.
Уй қамоғидагиларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Криминология тадқиқот институтида электрон браслет қурилмаси ва унинг дастурий таъминоти тайёрланди. Қурилмани ишлаб чиқариш ҳамда тижоратлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари ҳоким ўринбосари лавозимини эгаллайди
Президент қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари ҳоким ўринбосари лавозимини эгаллаши белгиланмоқда. Вазирликнинг ҳудудий таркибий бўлинмаларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходим лавозими жорий этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев МАГАТЭ бош директори билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди. Унда тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди
Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини вазифасини бажаришга киришди. У 4 декабрь куни ТИВда вазир Бахтиёр Саидов томонидан қабул қилинди.
Иқтисодиёт
Ноябрда доллар курси қандай ўзгарди?
Сўм кетма-кет тўртинчи ой долларга нисбатан бироз қадрсизланди. Ноябрь охирида доллар деярли 91 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 9,5% га нисбатан атиги 4,3% девальвацияга учради.
Қирғизистонда импорт цементга нисбатан антидемпинг текшируви бошланди
Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги импорт цементга нисбатан антидемпинг текшируви ўтказмоқда. Қурилиш материали асосан Қозоғистон ва Ўзбекистондан етказилди. Аввалроқ иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтганди.
Жамият
Тошкентда автобусда аёл юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди
Тошкент шаҳрида автобусда устидаги кийимини ечган аёлни ҳақоратлаб, юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди.
Фото: Тошкентдан Хўжакентга қатнайдиган янги тезюрар электропоезд қандай кўринишга эга?
Тошкентдан Хўжакентга 1000 дан ортиқ йўловчига мўлжалланган янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Олтита вагон иқлим назорати, Wi-Fi ва велосипедлар учун мосламалар билан жиҳозланган. 2030 йилгача бундай поездлар сони 30 тага етказилади. Келгусида тўхташлар сони кўпайтирилиши мумкин.
Kalyon Insaat қурилиш компанияси Туркиядаги объектларида 1410 ўзбекистонликка иш беради
Миграция агентлиги ва Kalyon Insaat турк қурилиш компанияси 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини Туркиядаги йирик лойиҳаларга ишга жойлаштиришга келишиб олди. Дастлабки 20 мутахассис ишга киришиш учун Истанбулга жўнаб кетди.
Термитлар ва бошқа ҳашаротлар томонидан яроқсиз ҳолга келтирилган уйларда яшовчиларга янги уй-жой берилади
Ўзбекистонда термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли зарарланган уйларда яшовчиларга давлат томонидан янги уй-жой берилади. ЯИДХПда уй-жойларни баҳолаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш хизмати йўлга қўйилди.
Навоийда эрини ёғоч билан уриб ўлдирган аёл 12 йилга қамалди
Хатирчи туманида эркак ўзининг руҳий касал қизи ва шаръий никоҳида бўлган хотини томонидан қасддан ўлдирилди. Судда буни эрининг руҳий ва жисмоний тазйиқларидан безгани учун қилганини айтган аёл 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистон афғон шамоли оқибатларини қандай камайтирмоқчи?
Ўрмон хўжалиги агентлиги вакили Хожимурод Толипов афғон шамоли оқибатида Сурхондарёда юз берадиган қум-чанг бўронларини юмшатиш режалари ҳақида гапирди. Унга кўра, 70 кунгача бўладиган бундай ҳодиса оқибатларини яшил ҳимоя тўсиқлари яратиш, махсус кўчатлар экиш ва бошқалар орқали камайтириш мумкин.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Ҳукумат қарори билан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Хивага Afrosiyob рейслари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
«Ўзбекистон темир йўллари» 7 декабрдан Хивагача Afrosiyob қатнови бошланиши ҳақидаги хабарни рад этди. Бироқ битта поезд синовдан ўтказилганини тасдиқлади. Аввалроқ «ЎТЙ» раҳбари президентнинг янги йил арафасида Бухоро — Хива электрлаштирилган темир йўлини очиш режалари ҳақида маълум қилганди.
Навоийда яна бир ҳоким ёрдамчиси 200 млн сўм имтиёзли кредит пулини талон-торож қилгани айтилмоқда
Хатирчи туманидаги МФЙлардан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси тадбиркор билан келишиб, МЧЖ ва хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган. У ажратилган пулни ўзига тегишли хусусий корхонага ўтказиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
«Ўзкомназорат» ижро ҳокимияти органлари алоқа марказлари ишини баҳолайди
Ҳукумат қарори билан республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Спорт
«Биз уни ўзбеклаштириб қўймаслигимиз керак». «Пахтакор» президенти янги бош мураббий ҳақида
Португалиялик мутахассис Педро Морейра Максим Шацких ўрнига Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубига янги бош мураббий бўлди. «Биз уни ўзбеклаштириб, бир ҳафтадан кейин чойхонадан чиқолмайдиган қилиб қўймаслигимиз керак», — деди жамоа президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
«Барселона» ва Nike шартномаси: 1,7 млрд евролик битим клуб муаммоларини ҳал қила оладими?
«Барселона» Nike билан янги шартнома имзолади. Бу спорт либослари таъминотчиси билан тузилган рекорд қийматдаги битим экани айтилмоқда (бунгача энг йириги «Реал Мадрид»да эди). 1,7 млрд евролик келишув клубнинг муаммолардан қутулишига ёрдам берадими? The Athletic шартнома тафсилотларини ўрганди.
Жаҳон
Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль парламентнинг шу мазмундаги овоз беришидан сўнг мамлакатда аввал эълон қилинган ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтди. Юннинг қарори Сеулда норозиликлар ва унга нисбатан импичмент чақирувларига сабаб бўлди.
Сеулдан суратлар: Вазият тинч, намойишчилар президентни истеъфога чиқишга чақирмоқда
Сеулда ҳарбий ҳолат эълон қилиниб, бекор қилингандан кейин вазият тинч. Парламент биноси олдида кечаси бошланган намойиш давом этмоқда. Одамлар президентни истеъфога чиқишга чақирувчи плакатларни ушлаб турибди. Корея Республикаси пойтахтидан айни дақиқаларда олинган суратлар.
Жанубий Корея мухолифати президент импичменти жараёнини бошлади, мудофаа вазири истеъфога чиқди
Мухолифатдаги партиялар ҳарбий ҳолат эълон қилган, кейин эса уни бекор қилган президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент ташаббуси билан чиқди. Мудофаа вазири Ким Ён Хён истеъфога чиқди. Маҳаллий ОАВ мамлакат раҳбарига ҳарбий ҳолат жорий этишни айнан у таклиф қилгани ҳақида хабар берди.
«Жамоатчилик шокда». Жанубий Корея ОАВ ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш ҳақида нималар ёзмоқда?
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори жамиятни қаттиқ ларзага солди ва етакчининг янада сиёсий яккаланиб қолишига олиб келди. Маҳаллий ОАВ воқеалардан қандай хулосалар чиқармоқда — «Газета.uz» материалида.
Намибияда биринчи марта аёл киши президент бўлди
Намибия вице-президенти, 72 ёшли Нетумбо Нанди-Ндаитва баҳсли сайловлардан сўнг мамлакатнинг биринчи аёл президентига айланди. Логистик муаммолар ва мамлакатнинг баъзи ҳудудларида овоз бериш уч кунга узайтирилгани сабабли аксарият мухолифат партиялар натижаларни бойкот қилди.
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси участкаларининг тавсифини тўлиқ якунлади
Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари умумий давлат чегарасини тўлиқ тавсифлашни якунлади. Қирғизистон МХДҚ раиси бир неча ойдан сўнг масала «бутунлай ҳал бўлишини» таъкидлади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!