4 декабрь куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг янги тайинланган элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттинини қабул қилди, деб хабар берди ТИВ раҳбари ўз Telegram каналида.
«Ўзбекистон-Италия стратегик ҳамкорлик кун тартибидаги устувор йўналишларни муҳокама қилдик. Ташқи ишлар вазирлиги жаноб элчини мамлакатимиздаги фаолияти давомида ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр», — таъкидлади вазир хабарида.
Элчи икки кун аввал иш бошлаган.
«Сўнгги йилларда Италия ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, яқинда стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Мен ўзбекистонлик дўстларни, шунингдек, ушбу ажойиб мамлакатга қизиққан италияликларни барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун Тошкентдаги элчихонага мурожаат қилишга таклиф қиламан», — дея унинг сўзларини келтиради элчихонанинг Instagram’даги саҳифаси.