Юқори рақобат, мижозлар эҳтиёжига мослашиш ва тез суръатда кечаётган турмуш тарзи – буларнинг барчаси бизнес эгаларининг хизмат кўрсатишни ташкиллаштириши ҳамда давом эттиришида катта босим юклайди. Албатта, мазкур жараёнда ҳақиқий ва ишончли ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
Wolt эса мана шу вазиятда майдонга келади ҳамда ўз ҳамкорларини қўллаб-қувватлаб, муваффақиятга эришиши йўлида куч беради. Унинг кўмаги чекланган ресурсларга эга бўлган ва мустақил равишда етказиб бериш хизматига катта сармоя кирита олмайдиган кичик корхоналар учун, айниқса, фойдали бўлади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш мумкин бўлган жиҳат – компания учун янги бозор ҳисобланган Ўзбекистонда тадбиркорлар аллақачон Wolt билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликларини амалиётда кўрмоқда.
Wolt тадбиркорлар учун қанчалик фойдали?
Шу вақтга қадар етказиб бериш хизматидан фойдаланмаган тадбиркорларнинг Wolt иловасига қўшилиши, аввало, мижозлар ўртасида уларнинг маҳсулотлари ҳақидаги хабардорликни яна бир карра оширмоқда. Wolt ҳамкорлари учун иловада ўзларига маъқул жойни топиш ёки аниқ қидирувлар асосида янгиликларини излаш каби жараёнларни осонлаштиришга доимий интилади, бу орқали эса ҳеч бир тадбиркор шунчаки сояда, яъни харидорлар кўзи тушмайдиган жойда қолиб кетмайди.
Яна бир муҳим томони, Wolt платформасига қўшилиш жараёнини ҳеч қандай харажат ва кўп вақт сарфламасдан осон амалга ошириш имкони мавжуд. Тадбиркорлик эгалари ўзларининг асосий маҳсулотларини Wоlt’да уч ойлик синов муддати давомида ҳеч қандай йўқотишлар хавфисиз рўйхатга қўйишлари мумкин. Шунингдек, компания томонидан тақдим этиладиган мунтазам реклама акциялари ва махсус таклифлар уларга ажралиб туриш ҳамда харид амалиётини ошириш имконини беради.
Wolt иловасининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу Wolt's Merchants Insight бўлиб, у тадбиркорларнинг ўз савдолари таҳлилига оид маълумотлар билан осон танишишини таъминлайди. Жумладан, улар кунлик, ҳафталик ёки ойлик ҳисоботлар орқали кечаётган савдо тенденцияларини кузатишлари мумкин. Бу эса уларга ўзларининг энг кўп сотиладиган маҳсулотлари, ўртача буюртма қиймати, олинган буюртмалар сони ва мижозлар рейтингларига оид шарҳларни билиш имконини яратади. Чунки илованинг интерфейси меню ва маҳсулот таклифларини осон бошқаришга қаратилган.
Wolt иловаси нафақат харидор, дўкон ёки ресторан ўртасидаги икки томонлама савдо платформаси, балки бизнес воситаси ҳамдир. Харидорлар буюртмаларини реал вақт режимида қабул қилиш ва афзаллик жиҳатларини белгилаш, жумладан, энг тирбанд бўладиган вақтларда буюртмаларни олишни назорат қилиш ва бу ҳақида маълумотга эга бўлиш имкониятларига эга. Wolt иловаси бўйича ишлайдиган жамоа эса уларнинг ҳар бир мурожаатига тезда жавоб беришга тайёр.
«Етказиб бериш хизматларида тажрибага эга бўлмаган ресторан сифатида бу, албатта, биз учун ғайриоддий жараён, чунки биз буюртмаларнинг янги онлайн манбасини бошқаришга кўникишимизга бироз вақт керак бўлди. Лекин, айтиб ўтишим керак, Wolt иловасида профилимизни ўрнатиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. Айни пайтда турли хил реклама воситаларидан фойдаланиб, савдони оширишга алоҳида эътибор қаратишни режалаштиряпмиз. Иловада кўпроқ кўриниш орқали савдони кенгайтира олишимизга умид қиламиз. Wolt платформасига қўшилиш ёки қўшилмаслик борасида иккиланаётган ҳар қандай бизнес эгаларига ундан фойдаланишни тавсия қилган бўлардим. Чунки бунда улар ҳеч нарса йўқотмайди. Аксинча, тажриба ва ривожланиш имкониятларига эга бўлади», – деди Тhe plov ресторани вакили Муҳиддин Исломов.
Wolt’дан тадбиркорларга муҳим эслатмалар
Wolt ўз ҳамкорларига берадиган энг муҳим маслаҳатларидан бири — товар ва маҳсулотларнинг сифатли фотосуратларини жойлаштириш. Агар тадбиркорнинг бунга имкони бўлмаса, Wolt маҳсулотларнинг визуал портфелини яратиш учун профессионал фотографни юборишга тайёр. Бу корхоналарнинг етказиб бериш хизматларини ўрганиш имкониятидан фойдаланишдаги биринчи фойдали турткидир.
Тасвирий кўринишга эга бўлишдан ташқари, Wolt барча ҳамкорларига иловага қўшилишдан олдин ўз менюси ёки маҳсулот тўпламини қайта кўриб чиқишни тавсия қилади, бу орқали маълумотларнинг аҳамиятлилиги, муддатлари тўғрилиги ҳамда бошқа муҳим параметрларга мос келишини текшириб кўриш таъминланади. Бундан ташқари, ресурсларни таклиф ва ишчи кучи нуқтаи назаридан баҳолаш тавсия этилади, яъни тадбиркор талабни қондира олишга имконияти борлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Компаниянинг яна бир муҳим эслатмаси бу – платформада мавжуд реклама воситаларидан, шунингдек, кўрсаткичлар ва тушунчалардан максимал даражада фойдаланиш. Ушбу жараён ҳамкор тадбиркорларга изловчиларнинг «олдидан чиқиш», яъни мунтазам кўриниб туриш имкониятини сақлаб қолиш, ўзларининг иш фаолияти самарадорлигини ўлчаш ва эҳтиёж бўлганда ҳолатни осонгина ўзгартириш имкониятини ҳам беради.
«Биз Ўзбекистондаги маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан жуда хурсандмиз. Шу вақтга қадар улар жуда очиқлиги ва янги етказиб бериш платформасига қўшилишга бўлган катта иштиёқларини намойиш этди. Етказиб бериш хизмати ҳақида ҳеч қачон ўйламаган тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш янада аҳамиятли, сабаби бу уларнинг имкониятларини кенгайтириш йўлида қўллаб-қувватлашимиз ва йўл-йўриқ кўрсатишимизга бўлган ишончларини ифодалайди», – деди Wolt’нинг Тошкентдаги офиси вакили Стефанос Папаэвангелоу.
Шу ўринда, Wоlt’нинг муваффақият «рецепти» бу унинг шерикларининг умумий муваффақияти жамланмасидан иборат ва бунда ҳамкор тадбиркорлар асосий таркибий қисмни ташкил этади. Компания маҳаллий савдонинг барча аъзоларини ўз жамиятида биргаликда ўсиши ҳамда инсонлар ҳаётини яхшилаши учун умумий мақсад йўлида бирлаштиришга доимо алоҳида эътибор қаратиб келади.
OAВ учун aлоқа рақами: (+998) 90-038-17-66.
Cайт: wolt.com
Instagram: @wolt.uzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида.