Марказий Осиёнинг йирик компанияси Artel Electronics ва Туркиянинг совиткич технологиялари соҳасида топлардан бири Klimasan Klima Sanayi ve Ticaret стратегик келишув имзолади. 

Ҳамкорлик доирасида учта замонавий тижорат совиткичларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, бу Artel компаниясининг B2B бозорида ривожланишида янги саҳифани очади.

Янги моделлар ва уларнинг афзалликлари

Artel ва Klimasan ҳамкорлиги натижасида учта янги С 225 Slim, Cool 600 ва Cool 700 совиткич моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Маҳсулотлар халқаро стандартларга жавоб беради ва МДҲ давлатларига экспорт қилиниб, маҳаллий бозор эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.

artel, реклама

Лойиҳа Artel компаниясининг бозор топлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда. Бу қадам Artel’ни B2B бозорида кучли ўйинчи сифатида мустаҳкамлаб, ўзининг халқаро нуфузини оширишга ёрдам беради.

Янги моделлар замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бардошли металл корпус, экологик тоза дизайн, янгиланган термостат ва эшик очилганда ортга қайтариш функцияси каби инновацион имкониятларни тақдим этади. Бу маҳсулотлар нафақат ишончлилик ва узоқ муддат фойдаланишни, шунингдек, энергия сарфини камайтирадиган энергия тежамкор технологиялар орқали экологик барқарорликни таъминлайди. 

artel, реклама

Бундан ташқари, Artel ўз мижозларининг қулайлиги учун доимо қайғуради, шу боис Ўзбекистон бўйлаб сервис марказлари хизмат кўрсатади. Компаниянинг бош мақсадларидан бири мижозлар билан алоқа узмаслик, уларнинг хизматига доим камарбаста бўлишдир.

artel, реклама

Artel ва Klimasan: муваффақият калити

Artel ва Klimasan ўртасидаги ҳамкорлик тижорат совиткичларини ишлаб чиқариш ва логистика соҳасида янги стандартларни белгилайди. Келишувнинг асосий йўналишлари: 

  • минтақавий ривожланишни қўллаб-қувватлаш — Маҳаллий бозор эҳтиёжларини қондириш ва янги иш ўринларини яратиш;
  • технологияларни бирлаштириш — Klimasan’нинг тажрибасини Artel ишлаб чиқариш базаси билан уйғунлаштириш;
  • сифат ва инновациялар устуворлигида.

Янги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Artel’нинг сифат ва технологияларни такомиллаштиришга бўлган қатъиятини яна бир бор намоён этади. Бу нафақат ишлаб чиқаришдаги муваффақият, балки халқаро бозорларда рақобатбардошликнинг ошишига бўлган ишончли қадамдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.