Сиёсат

дайжест

Президент: Тинч атом — ҳозирги шароитда муҳим муқобил ечим

Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги шароитда атом энергиясини тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланади, дея таъкидлади.


дайжест

Одил Темиров яна «Ўзкимёсаноат» раҳбари этиб тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари этиб тайинланди.


дайжест

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди

Президент фармони билан Болалар масалалари бўйича комиссия вазифалари қайтадан белгиланди. Ҳужжат билан республика комиссиясининг янгиланган таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиблари ҳам тасдиқланди.


Иқтисодиёт

дайжест

Муҳокама ва саволларсиз. Депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқулладилар

Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Ҳеч ким харажатларни ошириш зарурлигини асослаб бермади.


дайжест

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди

Binance биржасида биткоин курси 100 минг доллардан кўтарилди. Экспертлар криптовалюталарга ҳимоя активи сифатида қизиқиш ортганини қайд этди. Биткоин курси Трамп ғалабасидан бери сезиларли кўтарилиб бормоқда.


дайжест

BYD электромобиллари деталларини маҳаллийлаштириш ҳисобига таннархни пасайтириш режалаштирилмоқда

Президентга автомобиль саноатининг 2025 йилги режалари тақдим қилинди. Унда BYD автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобиль таннархини пасайтириш мумкинлиги қайд этилди.


Жамият

дайжест

Декабрь ойида ўзбекистонликлар қўшимча неча кун дам олади?

Декабрь ойида шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун президент фармони ва Меҳнат кодексига мувофиқ 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.


дайжест

Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

5 декабрь, пайшанба куни тонгда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудудда амалий ўқув машғулоти ўтказилмоқда.


дайжест

Талабалар ва техникум, лицей ўқувчилари 25 декабрдан 7 январгача дам олади

ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади.


дайжест

Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлаши сабаб 1 киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.


дайжест

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Франция «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Мукофот 10 декабрь куни Франция бош вазири томонидан жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.


дайжест

Рубоб ясаш ва чалиш санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Рубоб ясаш ва чалиш санъати Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари таклифи билан ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.


дайжест

Депутатлар ташқи қарзлар лимитини оширишни маъқуллади, ҳукумат яна харажатлар чегарасидан чиқиб кетди

Ўзбекистон ҳукумати яна харажатлар чегарасига амал қилолмади, шунинг учун Қонунчилик палатаси ташқи қарз лимитини кўтарди. Йил бошида қонун билан давлат кафолати остида 5 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб қилиш тақиқланган бўлса, энди бу чегара 7,3 млрд долларгача оширилди.


Жаҳон

дайжест

«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат ўзини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ташқарида деб ҳисоблаши ва бу масалада ортга қайтмас нуқта босиб ўтилганини таъкидлади. Тоғли Қорабоғдаги можаролар фонида Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатган ва уни молиялаштиришни тўхтатган.


дайжест

Украина «тинчликка тайёрлигини маълум қилишни режалаштирмоқда» — WSJ

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Дональд Трамп жамоаси вакиллари билан учрашди. «Украина тинчликка тайёрлигини маълум қилмоқчи, аммо бу узоқ муддатли ва барқарор тинчлик бўлиши керак», — деб ёзмоқда WSJ.


дайжест

Жанубий Кореяда президентга нисбатан тергов бошланди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль, собиқ мудофаа вазири ва ички ишлар вазири ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбланмоқда, полиция суриштирув бошлади. Аввалроқ мухолифат ва фаоллар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганди.


дайжест

Франция парламенти 1962 йилдан бери илк бор ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади

Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. Шу тариқа, бош вазир Мишель Барнье ҳукумати ташкил этилганидан уч ой ўтиб қулади. Вотумга Барньенинг келаси йил бюджетини парламент билан келишмасдан тасдиқлаш қарори сабаб бўлди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!