Термиз халқаро аэропортида давом этаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва қалин туман сабабли фақатгина 5 декабрь куни иккита рейс бекор қилинди, деб хабар берди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Булар — Тошкент — Термиз йўналишидаги HY069 ҳамда Термиз — Санкт-Петербург йўналишидаги HY9711 рейслари. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Silk Avia’нинг US-753 рейси ҳам бекор қилинган.

Авиакомпаниянинг қўшимча қилишича, кўриш имкониятининг ёмонлиги ва туман сабабли режалаштирилган рейсларни бажаришнинг иложи йўқ. Ушбу шароит эртага ҳам давом этиши мумкин.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.