2024 йилнинг декабрь ойида шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.
Бу кунлар қуйидагича:
- 9 декабрь (душанба): Конституция байрами якшанба кунига тўғри келгани сабабли, дам олиш куни Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ кейинги иш кунига кўчирилади.
- 30 декабрь (душанба): президент фармонига кўра, 14 декабрь (шанба) дам олиш куни 30 декабрга кўчирилди. Шунинг учун 14 декабрь иш куни ҳисобланади.
- 31 декабрь (сешанба): Янги йил муносабати билан 31 декабрь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Шу тариқа, 9, 30 ва 31 декабрь кунлари ўзбекистонликлар учун иш кунлари бўлмайди.
Бундан ташқари, 7, 21, 28 декабрь — шанба кунлари ҳафтада 5 кун ишловчилар учун, 1, 8, 15, 22, 29 декабрь кунлари эса барча учун оддий дам олиш кунлари ҳисобланади.
28−29 декабрь куни бошланган дам олиш кунлари, катта эҳтимол билан, январь ойининг дастлабки кунлари ҳам давом этади. Бу 2025 йилги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ҳақидаги президент фармонидан сўнг яна ҳам аниқ бўлади.