Mobiuz компанияси 10 йиллиги ва яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан абонентларни ёқимли янгиликлар ва фойдали таклифлар билан қувонтиришда давом этмоқда. У мижозлар эътиборига абонентлар учун махсус таклифлар тўпламини ҳавола этди.
Янги йил акцияси
Абонентлар «Хотиржам 40», «Хотиржам 60», «Хотиржам 80» тариф режаларига уланиб, алоқа харажатларини тежашлари мумкин. Уларга олти ой давомида абонент тўловига 50 фоизлик чегирма тақдим этилмоқда. Акция 2024 йил декабрь ойи охиригача Mobiuz’га уланган абонентлар учун амал қилмоқда.
Мисол учун, акция доирасида «Хотиржам 80» тарифининг абонент тўлови атиги 40 минг сўмни ташкил этади. Бунинг эвазига абонент:
- 80 минг МБ;
- мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардан чексиз фойдаланиш имконияти;
- Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар;
- 3 500 та SMS;
- интернет-тўпламларга чегирмалар;
- «Сизга қўнғироқ қилишди» ва «Рақамни яшириш» бонус хизматларини қўлга киритади.
Чиройли рақамларга чегирмалар
Ўзига хосликни қадрлайдиган мижозлар учун Mobiuz чиройли рақамларни фойдали нархларда таклиф қилмоқда. 2024 йилнинг декабрь ойида Mobiuz’нинг чиройли рақамларини 70% дан 80% гача чегирмалар билан улаш имконияти мавжуд.
Масалан, қиймати 2 миллион сўм бўлган Gold тоифасидаги рақамларни энди бор-йўғи 400 минг сўмга улаш мумкин.
Янги префикслар. Рақамларни, жумладан, чиройли рақамларни танлаш янада самарали бўлиши учун Mobiuz 30 та янги префиксли рақамларни сотувга чиқарди. Улар орасида:
(+998) 88 003;
- (+998) 88 088;
- (+998) 88 404;
- (+998) 88 440;
- (+998) 88 448;
- (+998) 88 747;
- (+998) 88 757;
- (+998) 88 771;
- (+998) 88 773;
- (+998) 88 778;
- (+998) 88 882;
- (+998) 88 884 каби чиройли префикслар бор.
Қашқадарё вилоятида янгиланган офис
Компания юбилейига яна бир муҳим воқеа — Қарши шаҳрида янгиланган хизмат кўрсатиш марказининг очилиши тўғри келди. Mobiuz’нинг Қашқадарё вилоятидаги иккита асосий офисидан бирининг очилиши кенг жамоатчилик иштирокида тантанали руҳда ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш маркази уч қаватли бинони тўлиқ реконструкция ва таъмирлашдан сўнг ўз ишини бошлади. Замонавий жой, самимий ходимлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг кенг доираси абонентларга мобил алоқа билан боғлиқ ҳар қандай масалани тезда ҳал қилишга ёрдам беради. Офис Қарши шаҳрининг қоқ марказида, Ўзбекистон кўчаси 221-уй манзилида жойлашган.
Навбатдаги BYD автомобили ўйини
12 декабрь куни Mobiuz «MobiDRIVE» акцияси иштирокчилари ўртасида иккинчи BYD ўйинини онлайн тарзда ўтказади. Онлайн томошабинлар соат 15:00 да жонли эфирда Instagram ва Youtube`даги расмий саҳифаларда жараённи кузатишлари ва бахтли автомобиль соҳиби ёки соҳибаси исмини билишлари мумкин бўлади.
Ижтимоий тармоқларда танлов
Ноябрь-декабрь ойларида Mobiuz’нинг Instagram аккаунтида пул совринларини ютиб олиш имконияти билан байрамона танловлар ўтказилмоқда. Учта фойдаланувчи аллақачон 10 миллион сўмдан ютиб олди. Танловнинг навбатдаги босқичи 9 декабрь куни бошланади.
Абонентларга байрамона бонус. Ва албатта, 1 декабрда эълон қилинган бонусли интернет-тўпламлар акцияси давом этмоқда. Mobiuz мобил иловасида амалдаги абонентлар миннатдорлик сифатида 10 000 МБгача интернет-тўплам олишлари мумкин. Интернет-тўплам ҳажми абонентнинг «стажига» боғлиқ — у оператор хизматларидан қанчалик кўп фойдаланаётган бўлса, шунча кўп мегабайт олади. Бонусни 7 декабрь охиригача фаоллаштириш мумкин.
Mobiuzнинг янада кўпроқ янгиликларини сайтида ўқиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.