UZTELECOM кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланаётган сифатли хизматлар ва технологиялардан фойдаланиш имконини таъминлаб, Ўзбекистоннинг барча аҳолиси учун рақамли имкониятларни ривожлантиришда давом этмоқда.

Мобил тармоқ трансформацияси

Компания ривожида ўз мобил тармоғининг трансформацияси муҳим босқич бўлди. Модернизация мобил алоқа сифатини яхшилаш ва бутун мамлакат бўйлаб фойдаланувчиларга янада ишончли ва тезкор хизматлар тақдим этиш имконини беради. Лойиҳа йирик шаҳарлар ва чекка ҳудудларни қамраб олди, бу тармоқ қамровини сезиларли кенгайтириш ва ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаш имкониятини яратди. Инфратузилманинг янгиланиши частота спектри рефарминги, бешинчи авлод (5G) тармоқларини жорий этиш ва абонентлар учун кенг имкониятлар кўламини очувчи энг янги технологиялар жорий этишни ўз ичига олди.

uztelecom, реклама

Бугунги кунга келиб мобил тармоқни модернизациялаш бўйича кенг кўламли ишлар якунланди. Натижада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказида 5G жорий этилди. Энди юқори тезликдаги (10 Гбит/с) интернетдан бутун республика бўйлаб фойдаланиш мумкин, бу Ўзбекистонни МДҲдаги 5G қамровига эга биринчи давлатга айлантиради.

Тармоқ модернизацияси — бутун республика бўйлаб юқори технологик ва ҳамёнбоп мобил алоқани яратиш бўйича узоқ муддатли стратегиянинг бир қисми. UZTELECOM бундан буён ҳам абонентларни ишончли ва замонавий алоқа билан таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш мақсадида энг янги технологиялар татбиқини давом эттиришни режалаштирган.

Интернетга юқори тезликда уланишни таъминлаш

Кенг кўламли модернизация доирасида UZTELECOM ўз инфратузилмасини интернетга юқори тезликда уланиш учун илғор ечими бўлмиш GPON технологияларига асосланган замонавий оптик толали тармоқларга ўтказмоқда. GPON 1 Гбит/с ва ундан юқори уланиш тезлигини таъминлаб, қулай ишлаш, ўқиш ва дам олиш учун барқарор ва ишончли боғланиш имконини беради. Компания абонентларининг 92 фоизи аллақачон бу технологиянинг афзалликларини муносиб баҳолай олди.

Компаниянинг техник жамоаси ҳар куни юзлаб километр оптик толали алоқа линияларини қуради. Компания магистраль транспорт тармоғининг ўтказиш қобилияти 70 тбит/с га етди, бу бутун мамлакат бўйлаб юқори уланиш тезлиги ва алоқа сифатини таъминлашга имкон бермоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон аҳоли яшаш пунктларининг 96 фоизи, жумладан, энг чекка ҳудудлар ҳам юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлади.

uztelecom, реклама

Абонентлар учун илғор комплекс хизматлар

Компания илғор технологияларни жорий этиш туфайли ўз хизматларини такомиллаштириб, уларни мамлакатнинг барча аҳолиси учун ҳамёнбоп ва қулай қилишда давом этмоқда. Чунончи, мисол тариқасида айтсак, UZTELECOM қулай ечим — конвергент хизматларни жорий этди: улар уй телефонияси, интерактив телевидение, уй интернети ва мобил алоқани ягона пакетга бирлаштириш имконини беради. Абонентлар битта шахсий ҳисоб орқали барча уланган хизматларни бошқаришлари мумкин, бу жараённи максимал даражада содда ва қулай қилади.

Уй ва бизнес учун фойдали яна бир ечим — мол-мулкнинг назорати ва хавфсизлигини таъминловчи қулай ва ишончли видеокузатув тизимлари.

UZTELECOM давр билан ҳамнафасликда юқори сифат, ҳаммабоплик ва инновацияларни уйғунлаштириб, ўзининг Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи етакчиси мақомини дадил исботламоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.