Декабрь ва январь ойларида Тошкент ва Самарқандни боғловчи «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар берди «Темирйўлэкспресс» матбуот хизмати.

Ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланувчи «Самарқанд — Тошкент — Йўловчи — Самарқанд» 775/776-сонли электропоезд 15−31 декабрь ҳамда 2025 йилнинг 3−12-январь саналарида қўшимча қатновни амалга оширади. Қатнов қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сон: Самарқанд-10:55 — Тошкент-13:15;
  • 776-сон: Тошкент-13:56 — Самарқанд-16:14.

Бундан ташқари, 15 декабрдан бошлаб 769-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналишидаги «Афросиёб» ҳаракат вақтларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

  • 769-сон: Бухоро-14:58 — Тошкент-19:17.