Президент 6 декабрь куни Бўстонлиқ туманида қурилаётган капсула шаклидаги уйлардан иборат дам олиш масканини бориб кўрди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
«Ойнаванд капсула уйларнинг ўзига хос томони — улар енгил, кўчма, камхарж. Катта қурилиш қилинмаслиги боис табиатга ҳам зиён етказмайди», — дейилади хабарда. Мажмуа, шунингдек, ресторанлар, дор йўллари ва чанғи учиш майдонларини ўз ичига олади.
Давлат раҳбари бундай уйларни Бахмал, Шаҳрисабз, Бойсун каби бошқа туризм масканларида ҳам ўрнатиш сайёҳлар эътиборини тортиши ва бу ҳудудларга қизиқишни ошириши мумкинлигини таъкидлади.