Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди, дея хабар берди пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати.
Ҳодиса 6 декабрь куни соат тахминан 06:50 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган. Matiz ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа тўқнашган. Шундан сўнг автомашинада ёнғин юзага келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.