Бухоро вилоятининг Муҳандислик институтида 4-босқичда ўқийдиган 23 ёшли талаба қиз олийгоҳ ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Маълум бўлишича, 4 декабрь куни вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази шифокори ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, қиз уксус ичиши оқибатида аҳволи ёмонлашгани ҳақида мурожаат қилганини айтган.

Бемор қиз кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша куни ярим тунда касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси суриштирув ўтказмоқда. Воқеага нима сабаб бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.