Шу вақтгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Зафар Азимов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар бўлди. Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га тасдиқлади.
Халқ банки ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова ҳам ўзининг Facebook`даги саҳифасида бу ҳақда эълон қилганди.
Зафар Азимов Молия институтида ўқиган. Фаолияти давомида Марказий банкда бир қатор лавозимларда ишлаган. Ундан сўнг «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.