Комик актриса, «Мирзо» театри аъзоси Ҳалима Ибрагимова 7 декабрь куни вафот этди. Бу ҳақда Мирзабек Ҳолмедовнинг ўғли Улуғбек Ҳолмедов ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз Instagram саҳифаларида маълум қилди.
Ҳалима Ибрагимова 1979 йили Тошкентда туғилган. Унинг икки фарзанди бор. Актриса Тошкент давлат санъат институти драма актёрлиги бўлимида таҳсил олган.
Аввалроқ у соғлиғидаги муаммолар туфайли ижтимоий тармоқларда кўринмай қолганди ва «соғлиғида озгина муаммо бўлгани, даволаниш ишлари давом этаётганини» айтганди.