Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Тўлқинович Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар қилди.
Уйғун Ғафуров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимида ишлаб келаётганди. Аввалроқ, академияга президентнинг собиқ маслаҳатчиси Музаффар Комилов ректор этиб тайинланганди.
Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган профессор Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.