Тошкент шаҳри Юнусобод туманида автобус ва иккита енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа Бободеҳқон кўчасида содир бўлган. 8 декабрь куни Tracker-2 Matiz ва автобус билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Tracker`нинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан ИИББ ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.