Алишер Акмалович Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га тасдиқлади.

Алишер Муратов 2020 йилнинг августидан 2023 йилнинг октябрига қадар Қишлоқ қурилиш банки бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

У бунга қадар Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.