UzAuto Motors компанияси 11 декабрь куни Chevrolet Cobalt Gx-Style At Plus ва Chevrolet Cobalt Gx-Midnight At автомобиллари учун контрактацияни очишини маълум қилди.
Компания аввалги контрактацияда тузилган шартномалар бўйича тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилишини таъкидлади. Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар онлайн тарзда 11 декабрь куни соат 10:00 дан savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузилиши мумкин.
UzAuto Motors, шунингдек, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозимлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 22 ноябрь куни ҳам Cobalt`нинг Style ва Midnight модификациялари учун шартномалар берганди.
Октябрь ойида Cobalt автомобилининг янги модификацияси — Cobalt Midnight ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 млн сўм қимматроқ бўлиши хабар қилинганди. Ўшанда компания биринчи босқичда янги модификацияда ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлишини, кейинги босқичларда эса интерьер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилишини қайд этганди.