10 декабрь куни Исроил Суриядаги 250 дан ортиқ ҳарбий объектга ҳужум қилди, деб хабар берди BBC рус хизмати. Бу Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари тарихидаги энг йирик зарба бериш операцияларидан бири бўлди.
Сурияда ҳарбий базалар, ўнлаб қирувчи самолётлар, ҳаво-ракета мажмуалари, ишлаб чиқариш майдонлари ва ракета омборлари ҳужумга учради.
Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази (SOHR) ҳам ҳужум ҳақида хабар бермоқда. Қайд этилишича, бомбардимон туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида, жумладан, Ҳама ва Ҳомс вилоятларида, шунингдек, Россия ҳарбий базалари жойлашган Латакияда энг муҳим ҳарбий объектлар, авиабазалар ва омборлар йўқ қилинган. У ерда Исроил порт яқинидаги ҳаво мудофааси объектига, шунингдек, ҳарбий омборларга зарба берган.
https://twitter.com/ZainAbbadi11/status/1866194839945056326?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1866194839945056326%7Ctwgr%5E%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=
The Times of Israel маълумотларига кўра, Исроил самолётлари мамлакатнинг шимоли-шарқида, Ҳомс вилоятида ва Дамашқнинг жануби-ғарбида ўнлаб вертолёт ва самолётлар жойлашган камида учта йирик Сурия ҳарбий авиабазасини бомбардимон қилган.
AFP журналистлари Дамашқда кучли портлашлар эшитганини маълум қилди. SOHR маълумотларига кўра, Исроил Дамашқда Радиоэлектрон кураш бошқармаси штаб-квартираси ва ўқ-дори омборларига ҳужум қилган.
Исроилнинг Голан тепалигидаги операцияси
NYT нашрига кўра, дам олиш куни Исроилнинг қуруқликдаги қўшинлари демилитаризация зонасидан чиқиб, 1973 йилдан бери Сурия ҳудудига биринчи марта бостириб кирди ва чегара бўйлаб «мудофаа операциялари» деб аталаётган ишларни давом эттираётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, ЦАХАЛ «вазиятни баҳолаш ва тайёргарликни ошириш доирасида» қуруқлик ва ҳаво кучларини Голан тепаликлари секторига ўтказишни эълон қилди. Мудофаа идоралари ҳам фронт ортидаги ҳудудларга сафарбар этилди. ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, армия «буфер зона ва унинг мудофааси учун зарур бўлган бир нечта бошқа жойларга» кучларини жойлаштирди, аммо Суриядаги ички воқеаларга аралашмоқчи эмас.